my5
Sevimli

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

СИЁСАТ 14.09.2021, 16:35
Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов Туркия Aдолат ва тараққиёт партияси раисининг ўринбосари – Истанбул шаҳридан парламент депутати Нумон Куртулмуш бошчилигидаги Туркия Республикаси парламентининг бир гуруҳ депутатлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталида хабар берилди. 

Маълум қилинишича, конструктив мулоқот чоғида томонлар икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилдилар. Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш динамикаси юқори баҳоланди.

Туркия томони Ўзбекистонда ислоҳотларни илгари суришда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Эришилган келишувларни самарали рўёбга чиқариш ҳамда ўзаро ҳамкорлик шакллари ва механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида яқин ҳамкорлик қилишга келишилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси