Тажриба тариқасида Москва метро бекатларидан бирида тожик ва ўзбек тилларидаги йўл кўрсаткичлар пайдо бўлди, дея хабар бермоқда РБК манбасига таяниб "Газета.уз".
Хабарда айтилишича, Тожик тилидаги ёзувлар кирилл алифбосида, ўзбек тилидагилар эса лотинчада ёзилган.
Ушбу янгилик ҳозирча фақат Чертаново Южное туманидаги «Лесопарковая» бекатида жорий қилинганига эътибор берилган. Мазкур бекатдан миграция марказига автобуслар қатнови мавжуд.