my5
Sevimli

Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарини қабул қилди

СИЁСАТ 14.09.2021, 18:50
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни икки томонлама ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишларини ўтказиш доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эсенмират Оразгелдиевни қабул қилди.

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон–Туркманистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар биродар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Эсенмират Оразгелдиев Ўзбекистон етакчисига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Шунингдек, шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик ва сув хўжалиги масалалари бўйича қўшма ҳукуматларларо комиссиялар йиғилишларининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда ўтказиладиган саммитга пухта ва ҳар томонлама тайёргарлик кўриш, энг аввало, мазмунли кун тартибини шакллантириш, шунингдек, иқтисодий кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш муҳим эканини таъкидлади.

Шарҳлар

Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон Афғонистонда вужудга келаётган ҳолат бўйича фикр алмашди

16.09.2021, 19:20

16 сентябрь куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан музокара ўтказди.Икки мамлакат етакчиларининг жорий йил июль...
Шавкат Мирзиёев Эрон Президентини юксак давлат лавозимига сайлангани билан табриклади

16.09.2021, 17:35

Душанбе шаҳрига ташрифнинг биринчи кунги дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ўтказди.Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Эрон...
Шавкат Мирзиёев ХVI ёзги Паралимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлади

10.09.2021, 18:15

Токио шаҳрида бўлиб ўтган ХVI ёзги Паралимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони имзоланди. Фармонга кўра, мамлакатимизда жисмоний тарбия...
"Янги Ўзбекистон" мажмуасида Мустақиллик монументининг очилиш маросими бошланди (фото)

31.08.2021, 10:34

Айни дақиқаларда "Янги Ўзбекистон" мажмуасида Мустақиллик монументининг очилиш маросими бошланди.  Унда Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда."Агар юқоридан назар ташласангиз, боғнинг шакли улкан дарахтнинг бешта шохига ўхшайди....
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси