my5
Sevimli

“Янги Ўзбекистон” журналининг Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган махсус сони чоп этилди

СИЁСАТ 14.09.2021, 22:25
“Янги Ўзбекистон” журналининг Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган махсус сони чоп этилди

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси “Янги Ўзбекистон” журналининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган махсус сонини тайёрлади.

Журнал замонавий Ўзбекистоннинг ютуқлари ҳақида: кенг кўламли ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги ижобий натижалар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳалар, мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорлик ҳақида ҳикоя қилади.Журнал сиёсий, жамоат, илмий, ишбилармон ва журналист доиралари ўртасида нашр этилган ва тарқатилган.

Нашрда икки мамлакат ҳукумат идоралари ва парламентлари вакиллари ҳамда жамоат арбоблари, олимлар ва экспертлар, журналистлар ва ёзувчилар томонидан ёзилган 23 та мақола бор.

Журналнинг электрон версияси қуйидаги ҳавола орқали мавжуд: https://s3.amazonaws.com/online.pubhtml5.com/iudu/wzvw/index.html

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси