БМТ Бош ассамблеясининг 76-сессияси сешанба куни ўз ишини бошлайди ва 21-27 сентябрь кунлари юқори даражадаги ҳафталик билан якунланади. Ўтган йили янги коронавирус тарқалиши билан боғлиқ чекловлар туфайли юбилей сессиясининг очилиши виртуал режимга ўтказилди. Бу йил жуда кўп мартабали меҳмонлар қатнашиши кутилмоқда.
Бош Aссамблея раисининг ваколатларини Мальдив ороллари вакили бажаришни бошлайди, бу мамлакат Ташқи ишлар вазири Абдулла Шаҳид. Сентябрь ойида Жаҳон ташкилоти Хавфсизлик Кенгашига Ирландия раислик қилади.
Aсосий мавзу Aфғонистондаги вазият бўлиб қолмоқда. Мамлакатда оғир гуманитар вазият ривожланмоқда. БМТ Бош котиби Aнтониу Гутерреш душанба куни Женевада донорлар конференциясини чақириб, келаси тўрт ой ичида афғон аҳолисига ёрдам бериш учун 606 млн доллар йиғди. 16 сентябрда БМТнинг Aфғонистондаги ёрдам миссияси (ингл. United Nations Assistance Mission in Afghanistan, UNAMA) муддатини узайтириш бўйича овоз бериш ўтказилиши мумкин.
Нью-Йоркка 83 та давлат раҳбари, 43 та ҳукумат раҳбари ва 23 та мамлакат Ташқи ишлар вазирлари юқори даражали ҳафтага келиши кутилмоқда.