my5
Sevimli

Содиқ Сафоев Буюк Британия Давлат вазири билан учрашди (фото)

СИЁСАТ 14.09.2021, 22:51
Содиқ Сафоев Буюк Британия Давлат вазири билан учрашди (фото)

Бугун, 14 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев Жанубий Осиё ва Буюк Британия Ҳамдўстлиги ишлари бўйича Давлат вазири Лорд Тарик Аҳмад билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Буюк Британия Давлат вазири Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жумладан ўтган беш йил мобайнида эришилган натижаларни юқори баҳолади.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон пандемия шароитида иқтисодий ўсишни сақлаб қолишга муваффақ бўлган саноқли давлатлардан бирига айланди. Давлат бошқаруви тизими самарадорлиги ошмоқда, гендер тенглик мустаҳкамланмоқда, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва таъсири кучаймоқда.

Учрашувда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди. Парламентлараро алоқалар соҳасида, шунингдек, сиёсат, иқтисодиёт, хавфсизлик, таълим ва бошқа соҳаларда муносабатлар фаоллашди.

Томонлар 2020 йилда тасдиқланган “Марказий Осиёда иқтисодий ривожланиш мақсадида самарали бошқарув” Ўзбекистонга ёрдам дастури ижросини кўриб чиқдилар. Дастур меҳнат, солиқ ва божхона қонунчилигини такомиллаштиришга, давлат корхоналари ва давлат харидларини бошқариш соҳасида самарадорликни оширишга, яшил иқтисодиётни, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва инвестиция муҳитини кенгайтиришга қаратилган.

Мулоқотда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан, халқаро ташкилотлар доирасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар, шунингдек, хавфсизлик ва терроризмга қарши курашишни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Афғонистондаги вазият ва бу мамлакатдаги кейинги воқеалар ривожи юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, ўзаро қизиқиш уйғотган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси