my5
Sevimli

Пойтахтга киришда "Toyota Land Cruiser" автомобилидан шубҳали модда топилди

ЖИНОЯТ 15.09.2021, 08:30
Пойтахтга киришда "Toyota Land Cruiser" автомобилидан шубҳали модда топилди

2021 йил 14 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ҳудудида жойлашган "Минерал сувлар" блок-постида хизмат олиб борган ЙПХ ходими У.Маҳкамов томонидан "Toyota Land Cruiser" русумли автомобиль тўхтатилди. 

Текширув давомида салонда бўлган йўловчи, 1971 йилда туғилган Б.Т. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида мазкур йўловчининг чўнтагидан, қоғоз бўлагига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб фуқаро Б.Т. ва топилган модда туман ИИО ФМБга топширилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси