АсосийJamiyat

1 кун ичида коронавирус билан касалланганлар сони 600 нафардан ошди

'1 кун ичида коронавирус билан касалланганлар сони 600 нафардан ошди'ning rasmi

Кеча Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони яна 600 нафардан ошди, 5 нафар бемор вафот этди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 14 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 166025 (+604) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 23 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 20 нафари Андижон вилоятида,
  • 12 нафари Бухоро вилоятида,
  • 15 нафари Жиззах вилоятида,
  • 10 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 7 нафари Навоий вилоятида,
  • 16 нафари Наманган вилоятида,
  • 51 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 17 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 12 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 54 нафари Фарғона вилоятида,
  • 20 нафари Хоразм вилоятида,
  • 126 нафари Тошкент вилоятида,
  • 221 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:  

  • Қорақалпоғистон Республикасида 71 нафар,
  • Бухоро вилоятида 20 нафар,
  • Жиззах вилоятида 25 нафар,  
  • Қашқадарё вилоятида 13 нафар,
  • Навоий вилоятида 14 нафар,
  • Наманган вилоятида 23 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 12 нафар,
  • Фарғона вилоятида 28 нафар,
  • Хоразм вилоятида 26 нафар,
  • Тошкент вилоятида 123 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 263 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 158377 (+618) нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этган

"Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1169 нафарни ташкил қилди", дейилади вазирлик ахборотида.

Бошқа янгиликлар