my5
Sevimli

Сергелида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотаётганлар аниқланди

ЖИНОЯТ 15.09.2021, 11:02
Теглар: Сергели
Сергелида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотаётганлар аниқланди

Сергели туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона аниқланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.

  Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “F.F.” хусусий корхонаси раҳбари Ж.Р. фуқаро Б.га 1 дона “Тропикамид” ва 2 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини жами 145 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, корхонага қарашли дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 378 дона “Зардекс”, 165 дона “Регапен”, 21 дона “Селофен”, 20 дона “Тропикамид” ва 11 дона “Galara Pregabalin” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.

Шарҳлар

Сергели туманидаги ширкат раҳбари хонадон эгаларидан ундирилган 431 млн. сўмни "еб юборди"

16.09.2021, 12:24

Сергели туманидаги ширкат раҳбари  хонадон эгаларидан ундирилган  431 млн сўмни "еб юборди". Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.Унга кўра, фуқароларнинг ҳуқуқ ва...
Сергели тумани Қўйлик-5да ёнғин чиқди

31.07.2021, 17:37

ФВВ нинг хабарига кўра, бугун, 31 июль куни соат 13:10 да Сергели тумани Қўйлик-5 даҳасида жойлашган нонвойхона ва лаваш тайёрлаш ошхонасида ёнғин содир бўлган.Бу бўйича...
Сенат Сергели туманидаги "бадбўй ҳид" бўйича расмий муносабат берди.

12.05.2021, 18:27

Куни кеча Сергели тумани “Ўзгариш” маҳалласидаги экологик ҳолат Сенат томонидан назоратга олингани ҳақида хабар берган эдик.Мазкур ҳолат Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси...
Сергелида "Damas" юк автомобили билан тўқнашиб кетди

26.04.2021, 18:40

Бугун, 26 апрель куни соат 07:00ларда Тошкент шаҳар, Сергели тумани, ТХАЙ кўчасида, ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобили ҳамда ҳайдовчи, 1980...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси