my5
Sevimli

Сирдарёда фуқаро тўрт киши томонидан уриб ўлдирилгани айтилмоқда

ЖИНОЯТ 15.09.2021, 14:04
Сирдарёда фуқаро тўрт киши томонидан уриб ўлдирилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда “4 киши тарафидан ўлдирилиб кетилган инсонни иши ёпти-ёпти бўлиб кеттими? Нега прокуратура эътибор қаратмаяпти? Ҳолат аслида қандай” номли видеохабар тарқалган.

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти прокуратураси баёнот берди. 

Аниқланишича, Сайхунобод тумани ИИБ навбатчилик қисмининг 19.07.2021 йил соат 01-53 да берган хабарига кўра, Сайхунобод тумани, “Нуробод” маҳалласи, А.Навоий кўчасида яшаган М.К. туман тиббиёт бирлашмасида юрак ишемик хасталиги, ўткир миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон томир етишмовчилиги, ўпка шиши ҳамда алкоголь мастлик ҳолати билан вафот этган.

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Сирдарё вилояти филиалининг хулосасига кўра, марҳум М.К.нинг ўлими ўткир юрак қон томирлар етишмовчилиги билан кечган, миокард инфаркти кўринишидаги юракнинг ўткир ишемик касаллигидан келиб чиққанлиги, бундан ташқари жигар церрози касаллиги ва этил спиртининг оғир даражали захарланиш ҳолати ҳам мавжудлиги аниқланган. 

Терговга қадар текширув якунига кўра, 18.08.2021 йилда М.К.нинг вафот этганлиги ҳолатида бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Ҳозирда видеохабарда кўрсатилган ҳолатлар Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

Шарҳлар