my5
Sevimli

Ўзбекистонда машина ойналарини “тонировка” қилишга рухсат олиш нархи арзонлашди

ЖАМИЯТ 15.09.2021, 15:25
Ўзбекистонда машина ойналарини  “тонировка” қилишга рухсат олиш нархи арзонлашди

 Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги қарорига мувофиқ, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш хизмати жорий этилди.

Маълум қилинишича, эндиликда автотранспорт ойналари тусини ўзгартиш учун рухсатномани онлайн олишдан ташқари, 10 фоиз чегирмага ҳам берилади. Жумладан, “Тонировка”нинг нархи орқа ён ойналар учун 135 минг сўм (юридик шахслар учун 270 минг сўм), олд ва орқа ён ойналар учун эса 1 миллион 300 минг сўмга арзонлашди.

Шунингдек, ўз автотранспортида қулайлик бўлишини ва ҳеч қандай жаримасиз «тонировка»да юришни истаган фуқаролар барча саволларга my.gov.uz электрон манзилидан жавоб топишлари мумкин.

Ягона порталда, шунингдек, рухсатномани қайта расмийлаштириш имконияти ҳам яратилган.

Хизматнинг яна бир афзаллик жиҳати — унинг тезкорлиги. Яъни тўлов амалга оширилгач, узоғи 2 соат ичида Ягона порталдаги шахсий кабинетингизга электрон кўринишдаги ҚР-кодли сертификат, яъни рухсатномангиз келиб тушади. Ва уни исталган вақтда юклаб олишингиз мумкин.

Ҳайдовчиларга яна бир маъқул томони, энди автотранспорт ойнасига СТИКЕР мажбурий равишда ёпиштирилмайди.

Шунингдек, ойналарни тусини ўзгартиришга берилган рухсатномани қайта расмийлаштириш (автотранспорт воситасининг мулкдори, давлат рақам белгиси ўзгарган тақдирда) электрон давлат хизмати жорий йилнинг 1 октябр кунидан ишга туширилиши режалаштирилган.

 

Шарҳлар