АсосийDunyo

Мисрда фиръавн Жосернинг қайта тикланган қадимги мақбараси сайёҳлар учун очилди

'Мисрда фиръавн Жосернинг қайта тикланган қадимги мақбараси сайёҳлар учун очилди'ning rasmi

Эҳромда таъмирлаш ишлари 2006-йилда бошланган. 15 йиллик таъмирланишдан сўнг энг қадимги мақбара ҳисобланган Жосер пирамидаси жанубий қисмидаги дахма сайёҳлар учун очилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Жосер эҳромининг жанубий қисмидаги иншоот асосан ер остида бўлиб, иероглифлар ва тошлар билан безатилган йўлак лабиринтини ташкил этади. Марказий қабристонда Мисрнинг учинчи сулоласи даврида гранит билан қопланган катта саркофаг мавжуд.

Жанубий дахмадан ташқари мажмуада 11 та пирамида, шу жумладан зинали пирамида, шунингдек, қадимги ҳукмдорларнинг юзлаб қабрлари ва Копт даврига оид бошқа ёдгорликлар мавжуд.

Маълумот ўрнида, дахма - қабр устига ўрнатилган меъморий иншоот, мақбара. Баъзи юқори табақали кишилар кўмиладиган алоҳида бино, ҳовлилар ҳам дахма дейилган. Улар қимматбаҳо, мустаҳкам тошлардан ишланиб, гўзал ва нафис нақшлар билан безатилган.

    Бошқа янгиликлар