АсосийDunyo

Ашраф Ғани ШҲТ саммитига таклиф қилинди

'Ашраф Ғани ШҲТ саммитига таклиф қилинди'ning rasmi

Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитига таклиф қилинди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг журналистлар билан суҳбатидаги нутқига таяниб, "Sputnik" хабар берди.

Маълум қилинишича, Лавров журналистларга Афғонистон ШҲТда кузатувчи эканини қайд этган ва бундай давлатларнинг вакиллари ташкилотнинг ҳар бир йиғилишида қатнашиши кераклигини айтган.

"Афғонистонда содир бўлган воқеалар муносабати билан, президент Ғани қон тўкилмаслиги учун ўз лавозимини тарк этишга қарор қилиб, мамлакатни тарк этганида, вазият ўзгарди", — деган Россия ташқи ишлар вазири ва республиканинг собиқ раҳбари Афғонистонда ҳукумат ўзгармаганида ШҲТнинг юбилей саммитида қатнашиши мумкин бўлишини айтган ва Ғанининг саммитга таклиф қилинганини танқид қилган.

Маълумот учун, Тожикистон пойтахти Душанбеда 16–17 сентябрь кунлари ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг юбилей саммити бўлиб ўтади. Учрашувда асосий мавзу Афғонистонга қаратилади.

    Бошқа янгиликлар