my5
Sevimli

Сайлов: ЕХҲТнинг 250 нафар кузатувчиси Ўзбекистонга келади

ЖАМИЯТ 15.09.2021, 18:18
Сайлов: ЕХҲТнинг 250 нафар кузатувчиси Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясида ўтказилаётган учрашувда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш миссияси раҳбари Оуэн Мерфи маълум қилди:

"ЕХҲТ бюросининг асосий гуруҳи, яьни 11 нафар кузатувчи кеча, 14 сентябрда Ўзбекистонга етиб келди, кейинги ҳафта яна 28 нафар узоқ муддатли кузатучи етиб келиши кутилмоқда. Ушбу кузатувчилар Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб барча сайлов жараёнларини кузатиб боради. Шунингдек, сайловдан бир-икки кун олдин 250 нафар кузатувчиимиз Ўзбекистонга келади.

Тахминан уч ҳафтадан кейин биз биринчи ҳисоботимизни эьлон қиламиз. Унда қилинаётган ишлар ҳақидаги аниқ маьлумотларимизни берамиз".

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси