Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Хоразм вилоятининг Хазорасп туманидан “Хазорасп-Тошкент” йўналишида янги автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу йўналишга “Тошкент вилояти шаҳарлараро йўловчи ташиш автосаройи” МЧЖ томонидан замонавий, барча қулайликларга эга бўлган “YUTONG” автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатилади.
Мазкур йўналишнинг ҳаракатланиш жадвалига хафтанинг хар куни соат 13:00 да Хазорасп тумани марказий буюм бозорининг автобекатидан амалга оширилади.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, Бухоро вилоятига 53 000 сўм, Навоий вилоятига 66 000 сўм, Самарқанд вилоятига 85 000 сўм, Жиззах вилоятига 98 000 сўм Гулистон вилоятига 107 000 сўм, Тошкент вилоятига 120 000 сўмдан хизмат кўрсатишини маълум қиламиз.