my5
Sevimli

ОКМКда соф рений металли олинди

ЖАМИЯТ 15.09.2021, 19:43
ОКМКда соф рений металли олинди

Комбинатнинг Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида рений металли соф ҳолда олинди. Бу ҳақда Олмалиқ кон-металлургия комбинати ахборот хизмати хабар бермоқда.

Комбинатда келгусида ушбу маҳсулот саноат масштабида ишлаб чиқарилиши кўзда тутилмоқда.

Ушбу металл нефтни қайта ишлаш саноатида, шунингдек, авиасозлик, электротехника соҳаларида деталлар учун асосий элемент сифатида фойдаланилади.

Заргарликда эса ренийдан қимматбаҳо буюмларни безаш учун қоплама сифатида фойдаланилади.

Жаҳон бозорида 1 гр ренийнинг ўртача нархи 9 доллар атрофида туради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси