my5
Sevimli

​​Ўзбекистонда 1 млн долларлик яхлит купюра сотаётган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 15.09.2021, 21:06
​​Ўзбекистонда 1 млн долларлик яхлит купюра сотаётган шахс ушланди

Давлат хавфсизлиги хизмати билан биргаликда ўтказилган тадбирда 1 миллион АҚШ доллари кўринишидаги купюрани сотаётган фирибгарлар ушланди.

Қайд этилишича, департамент ҳамда ДХХ томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Ф.Н. ва И.П. олдиндан тил бириктириб, фирибгарлик ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган 1988 йилда ишлаб чиқарилган 1 000 000 АҚШ доллари кўринишидаги яхлит купюрани фуқаро У.га 40 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси