my5
Sevimli

22 минг доллар эвазига ер олишда ёрдам қилишни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди

ЖИНОЯТ 16.09.2021, 11:30
Теглар: ер, 22 минг доллар
22 минг доллар эвазига ер олишда ёрдам қилишни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди

22 минг доллар эвазига ер олишда ёрдам қилишни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.

Ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят Қурилиш бош бошқармаси назорат бўйича инспектори Ш.Д. фуқаролар Ғ. ва Р.нинг ишончига кириб, уларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун паррандачилик комплекси қуришда танишлари орқали 22 000 АҚШ доллари эвазига Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.

Шарҳлар

Аукционларга чекка ҳудудлардаги ерлар қўйилган. Энди эса...

20.08.2021, 13:09

Президентнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотида навбатдаги мавзу ер ажратиш масаласи бўлди, дея хабар бермоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.Давлат раҳбарининг таъкидлашича, қишлоқ ерлари фақат...
Бухорода 10 000 долларга ер олиб бермоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди

16.08.2021, 16:08

Бухорода 10 000 долларга ер олиб бермоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.Департаментнинг  Бухоро шаҳар бўлими, ДХХ ҳамда Миллий гвардиянинг...
Олтинкўл ва Хонободда фуқароларга ер олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга тушди. Улардан бири ҳокимлик захирасидаги ер учун 50 000 доллар талаб қилган

09.08.2021, 15:41

Олтинкўл ва Хонободда фуқароларга ер олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда,...
Британиялик физик дунёнинг охири нима билан тугаши мумкинлигини айтди

28.01.2021, 13:34

Лондон Қироллик жамияти тадқиқотчиси ва Манчестер университети профессори, физик Браян Кокс Ердаги дунёнинг охири тахминан миллиард йил ичида содир бўлиши мумкинлигини тахмин қилди, деб ёзади...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси