my5
Sevimli

Сергели туманидаги ширкат раҳбари хонадон эгаларидан ундирилган 431 млн. сўмни "еб юборди"

ЖИНОЯТ 16.09.2021, 12:24
Теглар: Сергели
Сергели туманидаги ширкат раҳбари хонадон эгаларидан ундирилган  431 млн. сўмни "еб юборди"

Сергели туманидаги ширкат раҳбари  хонадон эгаларидан ундирилган  431 млн сўмни "еб юборди". Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, тумандаги “С”. ва “Г.Т.” хусусий уй жой мулкдорлари ширкати раҳбари Л.Р. 2018 йилдан 2021 йилнинг сентябрь ойига қадар ушбу ширкатларга қарашли хонадон эгаларидан ундирилган жами 431 млн сўм бадал тўловларини ширкатларга кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

"Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", – дейилади хабарда.

Шарҳлар

Сергелида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотаётганлар аниқланди

15.09.2021, 11:02

Сергели туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.  Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда,...
Сергели тумани Қўйлик-5да ёнғин чиқди

31.07.2021, 17:37

ФВВ нинг хабарига кўра, бугун, 31 июль куни соат 13:10 да Сергели тумани Қўйлик-5 даҳасида жойлашган нонвойхона ва лаваш тайёрлаш ошхонасида ёнғин содир бўлган.Бу бўйича...
Сенат Сергели туманидаги "бадбўй ҳид" бўйича расмий муносабат берди.

12.05.2021, 18:27

Куни кеча Сергели тумани “Ўзгариш” маҳалласидаги экологик ҳолат Сенат томонидан назоратга олингани ҳақида хабар берган эдик.Мазкур ҳолат Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси...
Сергелида "Damas" юк автомобили билан тўқнашиб кетди

26.04.2021, 18:40

Бугун, 26 апрель куни соат 07:00ларда Тошкент шаҳар, Сергели тумани, ТХАЙ кўчасида, ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобили ҳамда ҳайдовчи, 1980...