my5
Sevimli

Коронавиурсга қарши эмланишдан олдин нималарга эътибор қаратиш кераклиги маълум қилинди

САЛОМАТЛИК 16.09.2021, 14:20
Коронавиурсга қарши эмланишдан олдин нималарга эътибор қаратиш кераклиги маълум қилинди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором Турсунова вакцинага қарши кўрсатмалар ҳақида сўз юритди:

— Бутун дунёда коронавирус пандемиясига қарши энг самарали чора вакцинация экани сўзсиз тан олинган. Шунга қарамасдан, эмлаш жараёнларида ҳушёрликни йўқотмаслик, эмланувчилар вакцина олишдан аввал тегишли тиббий кўриклардан ўтишлари лозимлиги бот-бот такрорланмоқда.

Қарши кўрсатмаларга нималар киради?

* вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлик;

* анамнезида оғир аллергик реакцияларнинг мавжудлиги;

* ўткир юқумли ва юқумсиз хасталиклар;

* ҳомиладор ва эмизувчи аёллар;

* 18 ёшгача бўлган болалар;

* ОИВ;

* Covid-19'нинг ўткир шакли аломатлари;

* Covid-19 тестининг ижобий натижаси.

Инфекция юқтирган киши билан алоқада бўлган одам даволанаётган бўлса, тузалгандан кейин 3 ойдан сўнг эмланиши мақсадга мувофиқ.

Эмлашга бўлган барча турдаги монеликлар эмлаш пунктларида рўйхатга олинади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси