АсосийSport

Бокс бўйича жаҳон чемпионати ғолибларига 100 минг доллар мукофот пули берилади

'Бокс бўйича жаҳон чемпионати ғолибларига 100 минг доллар мукофот пули берилади'ning rasmi

Халқаро бокс федерацияси (AIBA) Сербияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармасини эълон қилди.  Бу ҳақда Go Sport телегарм канали маълум қилди.

Ташкилот жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси учун 2,6 миллион доллар ажратган. Унга кўра совриндорлар қуйидагича пул мукофотларига эга бўлишади:

Олтин медаль: 100 минг АҚШ доллари

Кумуш медаль: 50 минг АҚШ доллари

Бронза медаль: 25 минг АҚШ доллари.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 26 октябрь - 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилади. 

    Бошқа янгиликлар