АсосийDunyo

БМТ Москва метросидаги тожик ва ўзбек тилидаги кўсаткичларни ижобий баҳолади

'БМТ Москва метросидаги тожик ва ўзбек тилидаги кўсаткичларни ижобий баҳолади'ning rasmi

Бу амалиёт маҳаллий ҳокимият томонидан чет элликларга кўрсатилган ҳурмат белгисидир. Миграция бўйича халқаро ташкилотда  БМТнинг Москвадаги миграция бўйича агентлиги Москва метросида ўзбек ва тожик тилларида кўрсаткичларнинг пайдо бўлиш амалиётини ижобий баҳоладилар. Бу ҳақда ЎзЭОАВМА sputniknews.uz таяниб хабар берди.

Маълумот ўрнида, янги кўрсаткичлар Москва метросининг "Прокшино" ва "Лесопарковская" стансияларида пайдо бўлган. Бу орқали МДҲ фуқаролари Сахаровадаги миграция марказигача бўлган йўлни осон топишлари айтилмоқда.

Ўзбекистон фуқаролари "чиқиш", "Сахарово миграция марказигача автобуслар", "Прокшино қишлоғи", "Дубровка турар-жой мажмуаси" сингари таниш ёзувларни кўришлари мумкин.

    Бошқа янгиликлар