АсосийDunyo

Дунё бўйича коронавирусдан вафот этганлар сони 4,6 миллиондан ошди

'Дунё бўйича коронавирусдан вафот этганлар сони 4,6 миллиондан ошди'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони  225 миллион 680 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,  шундан 4 миллион 644 мингдан зиёд киши вафот этган (15.09.2021 йил Европа вақти билан соат 16:34 ҳолатига кўра).  Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 501 419 янги ҳолати аниқланди.

️7 316 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (16.09.2021 йил Тошкент вақти билан соат 12:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни  226 миллион 441 мингдан ортиқ одам юқтирган,  улардан 4 миллион 661 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

  • АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 41,066 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.  
  • иккинчи ўринда Ҳиндистон (33,316 миллиондан ортиқ),  
  • учинчи ўринда Бразилия (21,006 миллиондан ортиқ),
  • тўртинчи ўринда Буюк Британия (7,282 миллиондан ортиқ),
  • бешинчи ўринда эса Россия (7,194 миллиондан ортиқ).

 

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 5 миллиард 788 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

 

    Бошқа янгиликлар