my5
Sevimli

Қашқадарёда ЙПХ ходимлари фуқаролар билан нега жанжаллашди? (Видео)

ЖАМИЯТ 17.09.2021, 13:34
Қашқадарёда ЙПХ ходимлари фуқаролар билан нега жанжаллашди? (Видео)

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри «Яшил бозор» савдо мажмуаси олдида ЙПХ ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал бўлаётгани акс этган видеолар тарқалди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг маълум қилишича, воқеа кеча 16 сентябрь куни содир бўлган. Соат 23.00 ларда Қарши шаҳрида хизмат вазифасини бажараётган Патруль-пост хизмати ходимларига 1990 йилда туғилган фуқаро Н.А. ҳамда унинг шериклари 1995 йилда туғилган Н.А. ва 1987 йилда туғилган Х.А.лар маст ҳолатда бўла туриб, фаол қаршилик кўрсатган. 

Ҳозирда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг  183 (Майда безорилик) ва 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари ҳамда ЖКнинг 219-моддаси  (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳуқуқбузарлар процессуал тартибда қамоққа олинган.  

 

Шарҳлар