my5
Sevimli

Шартномавий муносабатларга коррупцияга қарши шартлар киритилмоқда

ЖАМИЯТ 17.09.2021, 15:41
Шартномавий муносабатларга коррупцияга қарши шартлар киритилмоқда

“Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан:  

➡️шартноманинг тарафи иккинчи тарафдан шартнома бўйича мажбуриятларни тўла ёки қисман бажаришини қабул қилган ёхуд шартноманинг амал қилишини бошқача тарзда тасдиқлаганда, ушбу шартномани кейинчалик ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилишга, агар бундай талаб ҳалоллик принципига зид бўлса, ҳақли эмас;

➡️хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат харидлари билан боғлиқ тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда коррупцияга қарши қўшимча шартлар белгиланади;

➡️шартноманинг тарафи ва у томонидан жалб қилинган шахслар (ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, агентлар ва тарафлар назорати остидаги бошқа шахслар) томонидан коррупцияга қарши қўшимча шартларга риоя этилмаганда, иккинчи тараф шартномани бир тарафлама тўхтатиб туришга, бекор қилишга ҳамда зарарни қоплаб беришни талаб қилишга ҳақли бўлади.

Шунингдек, Фармон билан икки ой муддатда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартномалар тузишда қўллаш учун тавсиявий характерга эга бўлган коррупцияга қарши қўшимча шартларни ишлаб чиқиш ва уч ой муддатда шартномаларнинг намуналарини “yurxizmat.uz” махсус ахборот порталига жойлаштириш вазифаси юклатилди.

Давлат харидлари билан боғлиқ шартномаларда коррупцияга қарши шартларнинг киритилиши коррупциянинг олдини олиш бўйича жахон амалиётида кенг қўлланилаётган самарали воситалардан бири бўлиб, келгусида давлат харидлари иштирокчилари томонидан содир этилиши мумкин бўлган бу турдаги ҳуқуқбузарликларга қарши самарали курашиш ва жавобгарлик муқаррарлиги принципини таъминлашга хизмат қилади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси