my5
Sevimli

Экстрасистол касаллиги бўлган фуқаролар вакцина олиши мумкинми?

САЛОМАТЛИК 17.09.2021, 16:01
Экстрасистол касаллиги бўлган фуқаролар вакцина олиши мумкинми?

Мазкур саволга  Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-текшириш институтининг кардиолог шифокори Сирожидинова Зарина жавоб берди.

– Юрак аритмиясининг турли касалликлари мавжуд. Шулардан бири экстрасистолдир. Экстрасистол ҳолатда бемор юракнинг  муддатидан олдин қисқариши ва унинг нотекис ураётгандек ёки урмай қолгандек бўлиб туюлишини ҳис қилади. Баъзан бундай жараён соғлом одамларда ҳам учраб туради. Агар экстрасистолия сийрак (дақиқасига 5 тадан камроқ) бўлса ва бемор уни сезмаса, унда махсус муолажа талаб этилмайди. Экстрасистолия тезлашса, дақиқасига 6 ва ундан ҳам ошадиган бўлса, бемор юраги нотекис ураётганини сезса, боши айланса, унда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур. Бундай пайтда фуқарога вакцина олиш тавсия этилмайди.  

Авваломбор, беморни синчковлик билан текшириш лозим. Жумладан, шифокор томонидан ЭКГ ёки ЭХО кардиограмма қилиш ҳам тавсия этилиши мумкин. Шифокор юракда ўрин олган 4 та клапанларнинг қай бирида ўзгариш кечаётганига аниқлик киритиш даркор. Даволаниш чоралари самарали кечиб, инсон ўзини яхши хис қилганидан сўнг шифокор кўриги ва маслаҳати билан вакцина олса бўлади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси