my5
Sevimli

Табиий уран ишлаб чиқарувчи мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон бешинчи ўринни эгаллади — WNA

ДУНЁ 19.09.2021, 09:08
Табиий уран ишлаб чиқарувчи мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон бешинчи ўринни эгаллади — WNA

Бутунжаҳон ядро ассоциацияси (World Nuclear Association, WNA) маълумотларига кўра, 2020 йилда табиий уран ишлаб чиқарувчи мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон бешинчи ўринни эгаллаган.

WNA 2020 йил Ўзбекистонда қазиб олинган уран ҳажмини, 2019 йилги кўрсаткич сақланиб қолгани ҳолда, 3500 тоннага баҳолаган (2018 йил 3445 тонна).

Манбаларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон қазиб олган уранни мамлакатда қайта ишламайди, уни тўлиқ ҳажмда хорижга экспорт қилади.

2020 йил қазиб олинган жами ураннинг энг катта улуши (дунё бўйича ялпи таклифнинг 41 фоизи) Қозоғистон ҳиссасига тўғри келган — 19,5 минг тонна. Кейинги ўринларни Австралия (6,2 минг тонна), Намибия (5,4 минг тонна) ва Канада (3,9 минг тонна) эгаллаган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси