my5
Sevimli

Коронавирус пайтида саёҳат қилиш энг хавфли бўлган давлатлар эълон қилинди

ДУНЁ 19.09.2021, 09:25
Коронавирус пайтида саёҳат қилиш энг хавфли бўлган давлатлар эълон қилинди

Германиядаги Роберт Кох институти (РКИ) мутахассислари COVID-19 билан касалланган немис сайёҳлари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, саёҳатлар бўйича энг хавфли йўналишлар рўйхатини тузди.  

РКИ мутахассислари бунда ўтган ойда 80 мингдан ортиқ немислар юқтирган касаллик натижаларини жамлаган. Улардан 25 мингдан ортиғи юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Бироқ, унда саёҳатларнинг мақсади тўғрисида маълумот кўрсатилмаган: яъни чет элга ташрифнинг сабаби нафақат дам олиш, балки хизмат сафарлари ёки қариндошлари билан учрашув бўлиши мумкинлиги келтириб ўтилган.

"Ҳозирги вақтда инфекцияларнинг аксарияти Болқон мамлакатларида рўй бермоқда: кўпинча касаллар Туркияни инфекция мамлакати сифатида кўрсатган - 6087 касал сайёҳлар", - дея маълум қилган институт.  

Иккинчи ўринда Косово (5,7 минг ҳолат), учинчи ўринда - Хорватия (2,5 минг). Бу рейтингнинг бешлигига эса Греция ва Италияякун ясайди.

"Умуман олганда, сўнгги ҳафталарда чет элда рўй берган янги коронавирус юқтириш ҳолатлари улуши 17 фоизгача камайди. Икки ҳафта олдин бу кўрсаткич 27 фоизга кўп эди », - дея хулоса қилган РКИ.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси