АсосийSalomatlik

Қорақалпоғистонда янги клиника ўз фаолиятини бошлади

'Қорақалпоғистонда янги клиника ўз фаолиятини бошлади'ning rasmi

Бугун 19 сентябрьда Нукус шаҳрида 120 ўринга мўлжалланган замонавий Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. ССВ буни маълум қилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрулла Иноятов, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Мурад Қурбанов, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори, сенатор Орал Атаниязова ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашган.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А. Иноятов ҳам сўзга чиқиб, тиббиёт соҳасига қаратилаётган катта эътибор ҳақида айтиб ўтган.  

Шундан сўнг, мутасаддилар ва кенг жамоатчилик вакиллари клиникада яратилган шароитлар билан яқиндан танишадилар.

Таъкидланишича ушбу марказда Оролбўйи ҳудудидаги туғма касалликлари бор бемор болалар даволаниб, унга мувофиқ, Россия, Корея Республикаси, Австрия каби давлатларнинг етакчи клиникалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, энг ноёб жарроҳлик операцияларини амалга ошириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, бу ерда тиббиёт соҳасидаги талабаларни ўқитиш ва амалиёт ишларини ташкиллаштириш, шу орқали малакали кадрларни тайёрлаш кўзда тутилган.

"Ҳозирги кунда мазкур марказ Япониянинг “JICA” ташкилоти гранти ва бюджет маблағлари ҳисобидан замонавий асбоб-ускуналар (МРТ, компьютер томографияси, ангиограф, мини-инвазив жарроҳлик ускуналари), телемедицина ва электрон поликлиника ускуналари билан жиҳозланмоқда. Клиникада 69 нафар шифокор, 134 нафар ҳамшира, 91 нафар кичик тиббиёт ходимлари ҳамда 79 нафар техник ходимлар фаолият юритиши кўзда тутилган",дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар