АсосийJamiyat

Истеъдодли журналист, "Халқ сўзи" мухбири Саиджон Махсумов вафот этди

'Истеъдодли журналист, "Халқ сўзи" мухбири Саиджон Махсумов вафот этди'ning rasmi

"Халқ сўзи" газетаси журналисти, "Xalq so'zi online" нашри бош муҳаррири Саиджон Махсумов мудҳиш автоҳалокатга учраб, ҳалок бўлди.

35 ёшли журналист Қорақалпоғистондаги бахшичилик фестивалидан қайтаётиб, Нукус-Хоразм йўлида енгил автомашинада йўловчи сифатида кетаётиб, ҳалокатга учраган.

Саиджон Махсумов 1986 йилнинг 12 май кунида Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. ЎзДЖТУ халқаро журналистика факултетини тамомлаган. Кўп йиллар давомида "Маърифат" ва "Халқ сўзи" газеталарида турли лавозимларда ишлаган.

 "Даракчи" таҳририяти журналистнинг яқинларига, хусусан, марҳумнинг синглиси, "darakchi.uz" сайти мухбири Рисолат Махсумовага чуқур таъзия изҳор қилади. Саиджон Махсумовнинг жойи жаннатдан бўлсин, унинг яқинларига Аллоҳ сабр берсин!

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар