Осиё бокс конфедерацияси шу йил 7-17-декабр кунлари 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида қитъа чемпионати Тошкент шаҳрида ўтказилишини расман эълон қилди. Бу ҳақда туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.
Ушбу мусобақа илк маротаба ташкил этилмоқда ва унда 22 ёшгача бўлган йигит-қизлар совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. Чемпионатда 1999-2002 йилларда туғилган ёшлар қатнашиши мумкин.
Осиё бокс конфедерацияси ўз хабарида Ўзбекистон Осиё боксида қудратли давлат эканлиги, Тошкент шаҳридаги юқори ташкилотчилик ва меҳмондўстлик, Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов томонидан режалаштирилаётган ишлар, шунингдек федерация расмийси ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.
Маълумот учун: 2023-йилги катталар ўртасида Жаҳон чемпионати ҳам Тошкентда ўтказилади.