Россия ОАВларида ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани ва яна 24 киши жароҳатлангани айтилмоқда.
Гумон қилинган ўқотар, 1-курс талабаси Тимур Бекмансуров бўлган. У ҳибсга олиш жараёнида оғир жароҳат олган.
Ушбу видеода талабаларнинг университетни тезлик билан тарк этишга ҳаракат қилишётганлигини кўриш мумкин.
Университетдаги отишмадан сўнг, таълим ташкилотлари - ҳокимиятдаги "барча хавфсизлик чораларини" максимал даражада оширишга қарор қилишган.
Университет талабаларидан бирининг сўзига кўра, тажовузкор унга ва унинг дўстларига муассасага кириш жойида ўқ узган:
“Йигит мен ва дўстларимга қарата ўқ узди. Ҳаммамиз ҳар тарафга қочдик. Менга қаратилган ўқ машинамга тегди. Яхши, фақат машина шикастланган, биз ҳаммамиз соғ -саломатмиз ", - деган талаба.
Отишма уюштирилган қурол эса Росгвардияга тегишли эканлиги аниқланган.
Йигит қурол ишлатишни ўрганган қўшимча таълим маркази директори Еленанинг айтишича, унинг боласи ҳам қирғин пайтида университетда бўлган ва омон қолган. Унинг сўзларига кўра, йигит апрел ойида марказда барча турдаги қурол ишлатишни ўрганган. Шундан сўнг у Россия гвардиясидан лицензия олади.
У синовлардан муваффақиятли ўтган, маърузаларни қолдирмай тинглаган.

Бу суратдаги йигитни Пермдаги университетга ҳужум қилиб, ўқ отган гумонланувчи Тимур Бекмансуров эканлигини таъкидланмоқда.
Оммавий қотилликда гумонланувчи Буюк Британияда май ойида сотиб олган ов милтиғидан ўқ узган.
Россия ОАВсининг маълум қилишича, отишма бошланганидан кейинги дастлабки дақиқаларда огоҳлантирувчи тугма босилмаган. Чунки қўриқчи биринчилардан бўлиб отиб, ўлдирилган. Буни видео тасвирда кўришингиз мумкин.
21 сентябр куни Перм ўлкасида Перм давлат университетидаги отишмада ҳалок бўлганлар учун мотам куни деб эълон қилинди.






