Ижтимоий тармоқларда “Сурхон” жамоаси футболчилари ва раҳбатияти ўртасида маош тўланмаганлиги сабабли жанжал чиққани тўғрисида видео тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати маълумот тақдим этди.
Маълум бўлишича, 17 сентябрь куни “Сурхон” футбол клуби биносида собиқ футболчилар Ж.Э. ва А.Х. ҳамда жамоа сардори А.Г. ўртасида футболчилар бино деворига раҳбатият номига ҳақоратли ёзувлар қолдирганликлари туфайли келишмовчилик юзага келган. Шу куннинг ўзида Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга спортчилардан бадан шикастлари етказилгани тўғрисида ариза келиб тушди.
Мазкур факт бўйича тергов олди текшируви олиб борилмоқда, суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Текширув якуни бўйича қонуний чора кўрилади.