Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида миллий билим ва инновациялар маркази in vitro усулида етиштирилган 1 млн туп узум кўчатини сотиб олиш бўйича тендер ўтказди.
Тендерда уни ўтказиш бўйича комиссия раиси, қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари ҳамда марказ директори Алишер Тўраевнинг ўғли Бекжон Тўраевга тегишли De Nova Agro компанияси 9,95 млрд сўм таклиф қилган ҳолда ғолиб бўлди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Газета.uz» сўровига кўра яқин вақтларда вазият бўйича муносабат билдирилишини маълум қилди.






