АсосийJamiyat

Президент Қорақалпоғистонда курсдоши билан учрашиб қолди

'Президент Қорақалпоғистонда курсдоши билан учрашиб қолди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 21 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига келди.

Айни пайтда эса давлат раҳбари Бўзатов туманида аҳоли билан учрашди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов. 

Фуқаролар билан учрашув чоғида суҳбатдошлар орасида президент Шавкат Мирзиёевнинг институтда бирга таҳсил олган курсдоши ҳам бор экан.

Дўстона учрашув ва илиқ суҳбатдан сўнг курсдошига қараб: "Барча, қолган курсдошларимизга ҳам салом айтинг", - дея президентнинг сўзларини келтирмоқда "Даракчи" мухбири. 

Шунингдек, давлат раҳбари аҳоли хонадонларидан бирида бўлди ва ҳудуд билан боғлиқ ўз режаларини баён қилди. 

"Дарахтларнинг соғломлиги унинг баргларидан билинади. Бўзатовнинг ери тоза, тупроғи унумдор, дориси йўқ. Бўзатов - Қорқалпоғистоннинг Швейцарияси. Мана шу Швецарияга муносиб бўлиб яшаш керак!" - дея ҳудудга нисбатан ўз муносабатини билдирди президент.

Ташриф давом этади. 

    Бошқа янгиликлар