АсосийSport

Футзал: ЖЧ плей-офф босқичидаги рақибимиз маълум бўлди

'Футзал: ЖЧ плей-офф босқичидаги рақибимиз маълум бўлди'ning rasmi

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари чорак финал йўлланмаси учун азалий рақиби Эронга қарши баҳс олиб боришади.

Кеча оқшом Литва давлатида давом этаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич ўйинлари якунига етди. Биз учун аҳамиятли ўйин “Ф” гуруҳида амалдаги жаҳон чемпионлари Аргентина ҳамда Осиёнинг етакчи жамоаси Эрон ўртасида бўлиб ўтди. Унда 2:1 ҳисобида Жанубий Америка вакилларининг қўли баланд келди. Натижада Эрон ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллаб, нимчорак финалда биз билан тўқнашадиган бўлди. Мазкур учрашув 24 сентябр куни соат 19:30 да старт олади. Ғалаба қозонган жамоа чорак финалда Қозоғистон – Таиланд жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

    Бошқа янгиликлар