ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодаги шахс қидирилаётгани эълон қилди.
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат тахминан 17:00ларда Тошкент метрополитенининг «Олмазор» бекатида, шаҳримизнинг Янгиҳаёт туманида яшовчи 2008 йилда туғилган, вояга етмаган, А.Э.га нисбатан номаълум эркак киши томонидан беҳаё ҳаракатлар қилганлиги ҳолати бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда, видеокузатув мосламалари орқали номаълум эркак кишининг ҳаракат йўналиши ўрганиш ва шахсини аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.
"Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу фотосуратдаги эркак киши ҳақида маълумотга эга бўлсангиз дарҳол 102 рақамига ёки яқин бўлган ички ишлар органига хабар беришингизни сўраймиз" дейилади хабарда.






