Самарқандда танишига ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бериладиган уйдан олиб беришни ваъда қилган шахс аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Н.А. таниши Р.нинг ишончига кириб, унга ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бериладиган уйлардан бирини ўзининг ваколатли танишлари орқали олиб бериш эвазига 20 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.