my5
Sevimli

Расул Кушербаев: "Uzavto Motors" монополияси ўзбекистонликларни кулгуга қолдирмоқда

ДУНЁ 23.09.2021, 17:07
Теглар: Расул Кушербаев
Расул Кушербаев: "Uzavto Motors" монополияси  ўзбекистонликларни кулгуга қолдирмоқда

Қозоғистон телевидениесида “GM” дан автомобил сотиб олиш учун ойлаб кутаётганлар ҳақидаги мавзу ёритилди. 

"Олдиндан пулини тўлаб қўйиб автомобилини ола олмаётган ўзбекистонликлар сафи 30 мингдан ортди... Шунга қарамай компания Тожикистонда ўз дилерлик пунктини очган", дейилади хабарда.  

Депутат Расул Кушербаев бу ҳақда ўз муносабатини эълон қилди:

Мамлакат ичида ҳурмати деярли қолмаган монополистдан халққа фойда йўқлиги аллақачон маълум бўлган. Хатто Президент Шавкат Мирзиёев ҳам бу ҳақида айтиб ўтган.  

Шунча зарари етмагандек ушбу "имтиёзхўр монополист"нинг халқаро ҳамжамият ва ҳорижда ҳам мисқоллаб йиғилган мамлакат обрўси, имиджини  тушириб,  ўзбекистонликларни бошқа халқлар олдида кулгуга қолдираётгани аламли!

️Ҳақини тўлаб, автомобилини ололмаётган истеъмолчиларга автомобил етказиб бериш имконияти йўқ бўлса, айни вақтда ҳориж автомобилларига нисбатан божларни тушириш энг тўғри йўл. Буни ҳукуматдаги амалдор ва мутахасссислар қўллаб-қувватлашлари керак.

Шарҳлар

"Монополист истеъмолчилар ҳуқуқларини бузишда давом этмоқда" – Расул Кушербаев

16.10.2021, 10:00

"UzAuto Motors"  4-позиция Chevrolet Cobalt’ни кутаётган мижозларга автомобил ўриндиғини иситиш модулисиз таклиф этмоқда. Ушбу комплектация 1 млн сўмни ташкил этади ҳамда ушбу сумма мижозга қайтариб...
Расул Кушербаев: "Бу рекорд кўрсаткич". Депутат 2021 йилнинг олти ойида мансабдорлар томонидан содир этилган коррупцион ҳолатларга муносабат билдирди

28.09.2021, 16:56

Ўзбекистонда 2021 йилнинг олти ойида 2544 нафар мансабдор шахс коррупция билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилган.  Давлат ва жамиятга етказилган зарар ҳозирча 592 млрд сўм....
"Қонунсизликнинг чўққиси" – Расул Кушербаев Сурхондарёда дарахтлар ноқонуний кесилаётганини маълум қилди

04.07.2021, 17:43

Деновда дарахтлар билан боғлиқ вазият биз ўйлагандан кўра жиддийроқ бўлиб чиқди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг телеграм каналида маълум қилди. "Туман...
"Ана мардлик" – Судъялар олий кенгаши раиси депутат Расул Кушербаев устидан арз қилди

18.06.2021, 18:04

Судъялар олий кенгаши раиси Ҳолмўмин Ёдгоров депутат Расул Кушербаев устидан парламент этика комиссиясига арз қилган. Бу ҳақда Кушербаев ўзининг телеграм каналида маълум қилмоқда. Даъво сабаби қилиб...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси