my5
Sevimli

Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган "ДТМ ходими" ушланди

ЖИНОЯТ 24.09.2021, 10:27
Теглар: Абитуриент, Қорқалпоғистон, ДТМ ходими
Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган "ДТМ ходими" ушланди

Қорқалпоғистонда 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган "ДТМ ходими" ушланди. 

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаро Р.Э. бошқа бир фуқаро Ш.га гўёки ўзини Давлат тест марказида ишловчи шахс сифатида таништириб, унга “Али” исмли таниши орқали ўқишга кира олмаган абитуриентларнинг балларини кириш балларига тенглаштириб, жами 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйиш эвазига 83 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинди.

Шарҳлар

Бухоролик абитуриент имтиҳонда энг юқори баллни тўплаб Президент грантини қўлга киритди

07.08.2021, 19:21

Ромитан туманидаги 33-умумтаълим мактаби битирувчиси Бахтиёр Карвонов олий таълимга кириш учун ўтказилган тест синовларида 70 та тест топшириқларининг барчасини тўғри бажариб, 189 баллни қўлга киритди...
Ҳарорати юқори ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қайта тест синови ташкил этиш тартиби тасдиқланди

07.08.2021, 17:02

"Covid-19 пандемиясига қарши курашиш тадбирларини инобатга олиб 2021-2022-ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш учун тест синовларини ўтказишда санитария-эпидемиология талабларини белгилаш тартибини тасдиқлаш ҳақида" Давлат...
Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

30.07.2021, 23:08

2021-2022-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш бошланди. Бу ҳақда ДТМ хабар берди."Абитуриентлар тест...
Абитуриентларга рухсатномаларни бериш 1 августдан бошланиши маълум бўлди

29.07.2021, 18:34

Давлат тест маркази абитуриентлар учун муҳим янгиликни эълон қилди.Унга кўра,  2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этиш учун...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси