25 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 243 209 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди, дея хабар бермоқда ССВ.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 101 997 нафарни,
- 2-босқич эмланганлар 77 677 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 63 535 нафарни ташкил қилди.
️Айни кунгача мамлакатимизда жами 19 669 106 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 10 946 587нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 6 332 779 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 2 389 740 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 186 586 нафарни ташкил қилмоқда.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Сурхондарё вилояти (31 098 доза),
- Тошкент вилояти (28 922 доза),
- Бухоро вилояти (27 871 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Фарғона вилоятида 2 174 922 доза,
- Андижон вилоятида 2 144 684 доза,
- Наманган вилоятида 2 105 825 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.