my5
Sevimli

Тошкентда фуқарога 1 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

ЖИНОЯТ 27.09.2021, 10:18
Тошкентда фуқарога 1 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаролар С.У. ва Б.А.лар фуқаро Д.га 200 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент вилояти, Ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 1 гектар ер майдонини ваколатли  танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан келишилган пулнинг 10 фоизини ҳисоблаб 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси