my5
Sevimli

Рамзан Қодиров минтақа сайловида рекорд натижани ўрнатди

ДУНЁ 27.09.2021, 10:44
Теглар: Сайлов, Рамзан Қодиров
Рамзан Қодиров минтақа сайловида рекорд натижани ўрнатди

Чеченистон Республикаси Рамзан Қодиров минтақа раҳбари сайловида 99,7 фоиз овоз тўплаб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Халқаро рекордларни қайд этувчи "Интеррекорд” агентлигига таяниб Lenta.ru хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Қодиров сайловларда энг кўп овоз тўплаган. 

Мазкур сайловда фуқароларнинг иштироки 94,42 фоизни ташкил этган. Рамзан Қодировни 711 973 республика аҳолиси қўллаб - қувватлаган. 

Чеченистонни бошқараётган бошқа номзодлар Холид Накаев ва Исо Хожимуродовлар эса 0,12 ва 0,15 фоиз овоз тўплашган.

Чеченистон раҳбари Россиянинг энг узоқ фаолият кўрсатган губернатори сифатида баҳоланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров 2007 йилдан буён Чеченистон бошқарувида турмоқда. Биринчи тайинлов вақтида у 30 ёшда бўлган.

Шарҳлар

Халқаро “Медиа-холл”: шаффофлик, холислик ва тезкорлик

15.10.2021, 19:31

Ўзбекистон Электрон Оммавий ахборот воситалари миллий асоссиацияси бошқарув раиси Фирдавс Абдуҳолиқов ташкил этилган “Медиа холл” ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:—   14 октябр куни Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари...
Бузиб қўйилган сайлов бюллетенини янгисига алмаштириш мумкинми?

12.10.2021, 11:32

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига роппа-роса 12 кун қолди. Табиийки, бу даврда инсонларда турлича саволлар туғилади. Марказий сайлов комиссияси шундай саволлардан бирига жавоб берди.– Сайлов бюллетени...
ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси Ўзбекистондаги сайловлар бўйича оралиқ ҳисоботини эълон қилди

09.10.2021, 15:28

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайлови бўйича ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси оралиқ ҳисоботини эълон қилди.ЕХҲТ ДИИҲБ (Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари...
Германияда сайлов жараёнларига "старт" берилди

26.09.2021, 18:05

Бугун, 26 сентябрь куни  эрта тонгдан сайлов жараёнларига "старт" берилди. Овоз бериш маҳаллий вақт билан 18:00 га қадар давом этади. Сайловдан кейин янги парламент канцлери...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси