my5
Sevimli

Тошкентда 2,5 млрд сўмлик иш ҳажми олиб бериш учун тадбиркордан қарийб 12 000 доллар талаб қилган МЧЖ раҳбари ушланди

ЖИНОЯТ 27.09.2021, 12:37
Теглар: тадбиркор, иш ҳажми
Тошкентда 2,5 млрд сўмлик иш ҳажми олиб бериш учун тадбиркордан қарийб 12 000 доллар талаб қилган МЧЖ раҳбари ушланди

Тошкентда 2,5 млрд сўмлик иш ҳажми олиб бериш учун тадбиркордан қарийб 12 000 доллар талаб қилган МЧЖ раҳбари ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда маълумот берди.

Қайд этилишича, фуқаро У.Х. “A.” МЧЖ раҳбари У.нинг ишончига кириб, унга 12 500 АҚШ доллари эвазига Қуйичирчиқ ва Юқоричирчиқ туманларидаги кўчаларини жорий таъмирлаш учун ўтказиладиган электрон савдоларида қатнашиб, қиймати 2,3 млрд сўмлик иш ҳажмини танишлари орқали олиб беришни ваъда қилади.

У олдиндан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.

Шарҳлар

"Эрталабгача нима бўлар экан, деб турардик, ҳозир ҳеч ким бекорга эшигингизни тақиллатмайди" — тадбиркор

19.10.2021, 09:20

"Ҳалқчил ёндашув"нинг навбатдаги меҳмони тадбиркор Мурод Ғофуров бўлди.У шу вақтгача бизнес соҳасида бошдан кечирган оғир қийинчиликлари ҳақида сўзлаб берди. Мурод Ғофуровнинг айтишича, айни кунда тадбиркорнинг...
Тадбиркордан 40 миллон сўм ундирмоқчи бўлган назоратчи қўлга тушди

23.09.2021, 12:09

Тадбиркордан 40 млн сўм ундирмоқчи бўлган назоратчи қўлга тушди.Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент буни маълум қилди. ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан...
Президентдан ташаккурнома олган фарғоналик тадбиркор янги корхонани ишга туширди

25.08.2021, 17:10

Тарихий воқеа сифатида баҳоланаётган Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти арафасида 35 нафар тўқимачилик саноати вакилларига Президент номидан ташаккурномалар тақдим этилган эди.Бу эътиборга жавобан бугун...
200 миллиард сўмга тенг лойиҳалар ва саноат зоналарига инфратузилмаларни етказиб бериш тўлиқ давлат зиммасида бўлади — Президент

20.08.2021, 13:43

Президентнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотда  кўтарган галдаги масаласи саноат зоналарига инфратузилмаларни етказиб бериш ҳамда тадбиркорларга қулайликлар яратиш ҳақида бўлди, дея хабар бермоқда махсус...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси