АсосийSport

Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

'Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс Ўзбекистонга келиши кутилмоқда'ning rasmi

Жорий йил 29-сентябр – 2 октябрь кунлари Халқаро паралимпия қўмитаси (ИПC) президенти, жаноб Эндрю Парсонс Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан юртимизга келади.

Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2017 йилдан бери ИПC президенти вазифасини бажариб келаётган бразилиялик мутахассис, жаноб Парсонс Ўзбекистонга илк бор амалга оширилаётган расмий ташрифи доирасида бир қатор учрашувларда иштирок этади. Шунингдек, қисқа фурсатда бунёд этилган спорт ва маданият мажмуалари, меҳмонхоналар ҳамда уларда яратилаётган инфратузилмалар билан яқиндан танишиб, юртимизнинг диққатга сазовор жойларини кўздан кечиради.

30-сентябрь кунида Халқаро паралимпия қўмитаси (ИПC) президенти Эндрю Парсонс иштирокида Тошкентда "Янги Ўзбекистонда Паралимпия харакатини ривожлантириш" мавзусида кенгайтирилган Конференция ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Бошқа янгиликлар