my5
Sevimli

Навоийдаги ЙПХ ходими ва "Toyota Land Cruiser" ҳайдовчиси ўртасида бўлган келишмовчиликка аниқлик киритилди

ЖАМИЯТ 28.09.2021, 20:05
Навоийдаги ЙПХ ходими ва "Toyota Land Cruiser" ҳайдовчиси ўртасида бўлган келишмовчиликка аниқлик киритилди

Ижтимоий тармоқда "Навоийда ГАИ ходими ҳайдовчига тонировка учун баённома ёзиб қўйиб юбордими?" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилди.  

 

Текширув хулосасига кўра, 2021 йил 15 август куни "Toyota Land Cruiser" русумли автомобилнинг ён ойнаси қорайтирилганлиги бўйича маълумотларни планшет орқали текширишда узилишлар сабаб аниқлик киритиш имкони бўлмаганлиги инобатга олиниб, ЙПХ ходими А.Умедов келгусида хато ва камчиликларсиз хизмат олиб бориши бўйича огоҳлантирилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси