АсосийJinoyat

Facebook'да президент Шавкат Мирзиёев номидан сохта аккаунт очиб, "иш қилган" фуқарога суд ҳукми ўқилди

'Facebook'да президент Шавкат Мирзиёев номидан сохта аккаунт очиб, "иш қилган" фуқарога суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

 Facebook'да президент Шавкат Мирзиёев номидан сохта аккаунт очиб, фуқароларни чув туширган шахсга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, сурхондарёлик шахс Facebook’да Шавкат Мирзиёев номи билан сохта аккаунт очиб, ўзини президент администрацияси раҳбариман дея таништиради.  

У фуқароларни алдаб уларга кредит, уй-жой ажратиб беришни ваъда қилади. Бунинг учун 50 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача пулни пластик картасига ташлаттириб олган.  

Суд фирибгарни уч йилга озодликдан маҳрум этиб, 3 йил интернетдан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаган.

    Бошқа янгиликлар