АсосийJamiyat

Ўзбекистонда Бутунроссия давлат кинематография институтининг филиали очилди

'Ўзбекистонда Бутунроссия давлат кинематография институтининг филиали очилди'ning rasmi

Бутун 1 октябрь куни Ўзбекистонда Бутунроссия давлат кинематография институтининг филиали очилди.

 Бу ҳақда агентлик матбуот котиби хабар қилди.

Қайд этилишича, очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов,  Россия Федерацияси Маданият вазири ўринбосари Ольга Ярилова,  Бутунроссия давлат кинематография институти ректори Владимир Малышев ва бошқа киномутахассислар иштирок этишган.  

Агентлик Бош директори Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиали очилиши ҳақида сўзлади:

"2021 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Тошкент шаҳрида "С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия Давлат кинематография институти" федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори эълон қилинди. Айтиш жоизки, бу қарорнинг имзоланиши мамлакатимиз олий таълим тизими ва кинематография ривожида муҳим тарихий воқеа бўлди",–дейди Фирдавс Абдухолиқов.

Маълумот ўрнида, ушбу таълим даргоҳида талабалар "драматургия" ва "кинопродюсерлик" йўналишлари бўйича таълим олишади. 

Бошқа янгиликлар