Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" Норин туманидаги 25-мактаб ўқитувчилари пахта йиғим-теримига жалб қилингани юзасидан видеолавҳа ёритилди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган.
Ўрганишда аниқланишича, фуқаро Абдулазиз Эшонтўраев фейсбукдаги саҳифасига пахта теримига чиққан ўқитувчилар ҳақидаги видеолавҳани пиар қилиш мақсадида хазил тариқасида жойлагани, аслида у ерда бирорта ҳам ўқитувчи йўқлиги, пахта мадонида эса фермер хўжалиги аъзолари пахта теримида иштирок этишгани аниқланган.
Бу ҳолат бўйича муаллиф ёлғон гапиргани учун барчадан узр сўраган.
Мактаб ўқитувчилари пахта теримига жалб этилмагани, педагог-ходимларни мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига жалб қилмаслик вилоят халқ таълими бошқармасининг доимий эътиборида эканлиги маълум қилинади.






