АсосийMadaniyat

“Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчилари Ўзбекистон президентига мурожаат йўллади

'“Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчилари Ўзбекистон президентига мурожаат йўллади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчилари Мурожаат йўллади.

"Муҳтарам Шавкат Миромонович,

Аввало, афсонавий Тошкент Халқаро кинофестивалининг қайта тиклангани муносабати билан   Сизга самимийминнатдорчилигимизни  изҳор этишга ижозат бергайсиз.

Тошкент шаҳришу кунларда  жаҳон кино санъатининг муҳим маданий марказига айланди. 

Тарихда “Осиё Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Тошкент кинофестивали” номини олган санъат анжуманини жаҳон киноси вакиллари ва мухлислари ёқимли хотиралар билан эслашади.

Тошкент кинофестивали ўз тарихи давомида  турли мамлакатлар киноусталар ўртасида мулоқот майдонига айланди, кўплаб кино дурдоналарни, кино юлдузларини кашф этди. Мазкур кинофестиваль сабабли Тошкент турли халқлар, давлатлар, маданиятлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тимсолига айланди. Бироқ, афсуски, 1997 йилдан сўнг бу эзгу анъана тўхтаб қолган эди. 

Салкам чорак асрлик танаффусдан сўнг Сизнинг ташаббусингиз билан қайта тикланган “Ипак йўли дурдонаси” Ўн учинчи Тошкент халқаро кинофестивали дунёнинг элликка яқин мамлакатидан келган киноижодкорларни бирлаштирди. 

Бир ҳафта давомида жаҳон киносининг  сўнгги йилларда яратилган сара намуналари  Ўзбекистон экранларида намойиш этилди,   дунё кинематографиясида кечаётган ўзгаришлар хусусида фикр алмашилди, маҳорат дарслари ташкил этилди.  Фестиваль пандемия боис   бир-бирини узоқ вақт кўрмаган,  соғинган инсонларга  дийдор бахш этди. 

        Бу йирик   кинофестиваль Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари кинофестивалининг барча яхши анъаналарини ўзида акс эттиргани, халқаро талаблар ва андозалар асосида, юксак даражада  ўтказилганини мамнуният билан қайд этишимиз лозим. 

Бутун дунёдаюз бераётган мураккаб жараёнларга қарамай,  ушбукинофестиваль “Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун” шиори остида ўтказилганиҳам рамзий маънога эга. Бу шиор Янги Ўзбекистоннинг – келажакка интилаётган мамлакатнинг янги қиёфасига тўла мос келади.

  Биз, фестиваль иштирокчилари,  бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган тадбирларда иштирок этиб, шаҳарлар қиёфаси қанчалар ўзгаргани, мамлакат янгиланганини ўз кўзимиз билан кўрдик. Бизни илиқ қарши олишгани, интиқлик билан кутишгани, яна бир карра ўзбек халқининг меҳмондўстлигига гувоҳ бўлдик. Бизни ёшларнинг интилишлари, Ўзбекистон ёшлари учун Сиз томонингиздан яратилган шарт-шароитларбизни янада қувонтирди.

22 давлатнинг ёш киноижодкорлари иштирокида ўтган “Кино 5 кунда” танловининг ўтказилгани ҳам фикримизни яққол исботлайди

Биз, соҳа вакиллари сифатида кино саноати ва санъатига юксак  эътиборингиз, яқинда 100 йиллигини нишонлайдиган “Ўзбекфильм”нинг янги қиёфаси, унинг техник таъминоти, янгиланган Республика Киночилар уйи ҳамда  Кино санъати музейининг фойдаланишга топширилиши, Бутунроссия давлат кинематография институти филиалининг очилиши, миллий кино фондининг тиклангани ва ўзбек киноси дурдоналарининг  асл нусхалари  ватанига қайтгани муносабати билан  самимий миннатдорлик билдирамиз.

Алоҳида қайд этиш лозимки, Ўзбекистонда бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликда кинолойиҳалар амалга ошириш борасидаги эзгу анъаналар ҳам қайта тикланди. Биргина ушбу форумда кинематография соҳасидаги халқаро ҳамкорликни  кенгайтиришга катта туртки берадиган 10 та муҳим ҳужжат имзоланди.

Ушбу кинофестиваль жаҳон кино саноати вакилларига ўзбек киносининг энг сара намуналари ва ўзбек киноижодкорлари билан яқиндан танишиш имконини берди. Байрам доирасида 50 дан ортиқ тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари, конференциялар, тақдимотлар, ўтказилди, юздан ортиқ фильмлар намойиш қилинди. 

Биз бетакрор Ўзбекистон заминида Ўн тўртинчи кинофестиваль ҳам юқори даражада ўтишига ишонамиз ва сабрсизлик билан кутамиз! Ўз навбатида биз ҳам Ўзбекистонлик томошабинларни янги санъат асарлари билан қувонтиришга, ёш киноижодкорларнинг янги номларини кашф этишга ҳаракат қиламиз. 

Биз Ўзбекистон дунёнинг кино саноати юқори даражада ривожланган мамлакатлари қаторига қўшилиши учун  бор куч ва  имкониятимизни сафарбар этамиз. Ишонамизки, кинофестивалнинг мунтазам равишда ўтказилиши кино санъати соҳасида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон кинематографиясини янги босқичга  кўтариш имконини беради.

Муҳтарам Шавкат Миромонович, 

Ижозатингиз билан, XIII  Тошкент Халқаро кинофестивали иштирокчилари номидан юксак эътибор ва шарт-шароитлар учун Сизга яна бир бор самимий ташаккур билдирамиз, Сизга  сиҳат-саломатлик, Янги Ўзбекистон тараққиёти ва келажаги йўлидаги саъй-ҳаракатларингизда улкан-муваффақиятлар, шунингдек қайта тикланган кинофестивалнинг умри узоқ бўлишини тилаб қоламиз. 

Камоли эҳтиром ила,

“Ипак йўли дурдонаси” XIIIХалқаро Тошкент кинофестивали иштирокчилари

“Ипак йўли дурдонаси” XIII Халқаро Тошкент кинофестивали иштирокчилари Форумида якдиллик билан қабул қилинди", - дейилади мурожаатда. 

                                

 

 

 

 

 

 

****

 

Азиз дўстлар!

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси  кинематография агентлиги бош директори сифатида, мамлакатимиз киноижодкорлари номидан муҳтарам Президентимизга соҳага қаратилаётган улкан эътибор, яратилган имкониятлар, кинофестивалнинг қайта тиклангани ва юқори даражада ўтказилгани муносабати билан яна бир бор ташаккур билдирмоқчи эдим. 

Мазкур кинофестиваль доирасида ўзбек кинематографиясини ривожлантириш борасида амалга оширилган ислоҳотлар, йирик ўзгаришларни халқаро  жамоатчилик, жаҳон киносининг атоқли вакиллари ҳам эътироф этмоқда. Бу бизга улкан ғурур ва ифтихор бағишлайди, айни пайтда зиммамизга катта масъулият ҳам юклайди. 

Биз,киноижодкорлар энди янада кўпроқ, астойдил меҳнат қилишимиз, сара асарлар яратиб, халқимиз, Ватанимиз, муҳтарам Президентимиз олдидаги қарзимизни узишимиз лозим. 

Мазкур кинофестивалнинг барча иштирокчиларига, хорижий меҳмонларимизга, ушбу байрамниюқори сафияда ўтказишга ҳисса қўшган барча дўстларимизга каттадан катта  раҳматлар айтаман. 

Эътиборингиз учун ташаккур!

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар